UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  46

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими? Янгиликлар

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими?

Теглар :  Шўртан
Ўтган ҳафтада “Навбаҳор” - “Шўртан” ўртасидаги учрашувда “оқ бўрилар” мағлуб бўлишди.

Ихтиёр Каримов шогирдлари сафардаги кичик мағлубиятдан сўнг, жамоа ўз майдонида олий лиганинг етакчилар қаторига кириб бораётган, мавсумни ажойиб тарзда бошлаган “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Бўлажак баҳсда ғузорликлар  2015 йилги мавсумдан буён бу рақиб билан олий лигадаги ўзаро тўқнашувларида  “Қўқон-1912” жамоаси устидан бирор марта ғалаба қозонмаган.  2016 йилги мавсумда тур натижасида  0:2 , 2:4  ҳисоблари қайд этилган.

7-турда  “Қўқон-1912” “Металлург” билан ўйнади. Ушбу ўзига хос кескин курашда  “Қўқон-1912” йирик ҳисобда устун келди. Қўқонликларнинг ҳар учала голи Суҳроб Бердиев номига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин “Қўқон-1912” очколари сонини 14тага етказди ва жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.  Қўқонликлар  меҳмонда  ҳам ғалабали серияни расмийлаштиришга ҳаракат қилишади. “Оқ бўрилар” эса  ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида ноқулай рақибга ҳужумкор футболни туҳфа этиши аниқ. “Шўртан” жадвалдаги ҳолатни яхшилашни истаса, Ғузорда кечадиган баҳсда рақибдан очко тортиб олиши  шарт бўлади.

Бу сафар Ихтиёр Каримов бошчилигидаги “Шўртан” жамоаси  қўқонликларнинг ўзаро баҳслардаги ғалабали сериясига барҳам бера оладими. Шубҳасиз, 28 апрель шанба оқшомида  икки жамоа ўртасидаги тўқнашувда ажойиб футбол шоусини гувоҳи бўламиз.

Фаҳриддин Чориев.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика