ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди
16 дек 19:22
Янгиликлар
ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди
Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Мбаппе ПСЖни 2024 йил апрель, май ва июнь ойлари учун маош қарзи сабаб судга берган. Суд клуб футболчига уч ойлик иш ҳақи, этика бонуси ва меҳнат шартномасига мувофиқ тегишли бўлган имзо бонусини тўлаб бермаганини аниқлади.
Аввалига Мбаппе шартноманинг бузилиши, маънавий зарар ҳамда бир қатор мажбуриятлар бажарилмагани учун 263 миллион евро талаб қилганди. ПСЖ эса жавоб даъвоси билан чиқиб, жамоанинг собиқ футболчисидан нуфузга етказилган зарар, шартномани виждонан бажармагани ва Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан келишувнинг барбод бўлиши сабабли 440 миллион евро талаб қилди. Аммо ПСЖнинг барча даъволари тўлиқ рад этилди.
Шунингдек, суд ПСЖга қарорнинг тўлиқ матнини бир ой ичида клуб расмий сайти бош саҳифасида эълон қилишга буюрди.
Килиан Мбаппе 2017–2024 йиллар давомида парижликлар сафида тўп тепган, сўнгра эркин агент сифатида Мадриднинг "Реал" клубига ўтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар
Париж апелляция суди Килиан Мбаппенинг "ПСЖ"да қолиб қолиб кетган 55 миллион евро пулларни қайтариш талабини бекор қилди.
Бу маблағ ҳужумчи иш ҳақи ва мукофотлар бўйича қарз сифатида талаб қилган сумма эди. Бундан ташқари, суд Мбаппени суд харажатларини тўлашга ва "ПСЖ"га процессуал ҳуқуқлардан нотўғри фойдалангани учун 3000 евро тўлашга мажбур қилди, дея хабар бермоқда RMC Sport. Ҳисобларни музлатиш 2025 йил апрелида амалга оширилган, бироқ май ойидаёқ суд бу чорани асоссиз деб топган эди. Энди футболчининг апелляцияси ҳам рад этилди.
"ПСЖ" вакили суд қарори Мбаппе талабларининг ғайриқонунийлигини тасдиқлаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, томонлар ўзаро келишмовчиликларни давом эттирмоқда: Мбаппе клубни руҳий босим ўтказишда ва уни янги шартномага мажбурлашга уринишда айблаяпти, шунингдек, 253 миллион евро талаб қилмоқда. "ПСЖ" эса ўз навбатида 440 миллион еврога тенг қарши даъво қўймоқда.