

Мавсумнинг иккинчи қисмида жамоа сафига жалб қилинган ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов клубни тарк этди. Футболчи ўзининг инстаграм саҳифасида бу ҳақида маълум қилди.
22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Трансфермаркт портали форварднинг қийматини 200 минг еврога баҳолаган.



