

"Бавария" яримҳимоячиси Жамал Мусиала жароҳатдан сўнг биринчи марта умумий гуруҳда машқ қилди. Аввалига Мусиала клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида ПСЖга қарши ўйинда (0:2) дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашгандан сўнг кичик болдир суягини синдириб олган эди.
Бугун, 164 кунлик тикланишдан кейин, яримҳимоячи илк бор "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотнинг бир қисмини ўтказди. Жамоа билан бирга Мусиала чигил ёзди ва машқларнинг бир қисмини бажарди, сўнгра индивидуал дастур бўйича машғулотни давом эттирди.



