Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди
16 дек 17:09
Янгиликлар
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди
"Ҳозирги "Ёшлар овози" (собиқ "Туркистон") газетаси бош муҳаррири ўринбосари, "Газеталар нашри" кўрсатуви бошловчиларидан бири Аҳрор ака Аҳмедовга футбол шарҳлашни таклиф этишган. У киши эса мени тавсия қилибдилар.
"Сизни футбол шарҳлаш учун тавсия қилиб келдим", дедилар. Мен эса: "Аҳрор ака, нега ўзингиз эмас?" деб айтдим. Футболни зўр биларди, сўз бойлиги улкан, овоз бор, телевидение паст-баландидан яхши хабардор киши эди. Шарҳласа, шарҳлаб кета оладиган инсон эдилар. У киши менга: "Йўқ, бизникилар 3 метрдан гол ура олмаса, сўкиб юбораман, ўзимни тўхтата олмай қоламан. Сизни кўп вақт кузатдим, бирор марта сўкинмадингиз", дедилар.
Ўша куни кечқурун "Пахтакор" стадионида 2-тайм эфирга узатиладиган баҳс бор эди. Азим ака кутиб олдилар ва: "Домла, бу — футбол, ўқув кўрсатуви эмас, тезроқ гапириш керак. Ҳижжалаб гапиргунингизча тўп ҳимоядан ҳужумга етиб бориб қолади. Хавотирланманг, ҳаяжонланманг ва қўрқманг. Бадиий кенгаш ўтказмаса, хафа бўлманг", дегандилар.
Хўп деб, стулга ўтирдим ва ўтирган кўйим 1 тайм гапирдим, олдинда фақат учрашув қайдномаси бор эди. 6 ёшимдан бери футбол кўришим асқатди, анча-мунча статистикани билганим учун тўхтамасдан гапирдим.
Танаффусда Азим ака кирдилар ва яхши, зўр дея мақтадилар. Мен эса жуда хурсанд бўлдим. Иккинчи таймда ўзлари ишладилар.
Учрашувдан сўнг уйга борсам, уйимизга Азим акадан қўнғироқ бўлган экан. Мен қайта алоқага чиқсам, эртага кечга Чилонзорда ўтадиган ўйинни шарҳлашимни айтишди. Бадиий кенгаш-чи десам, улар кўриб бўлишибди, ҳаммаси жойида экан, деган жавобни олдим. Эртаси куни жонли эфирда икки таймни шарҳладим ва шу билан футбол шарҳловчилигига кириб келдим", – деди устозимиз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар