МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди

Sherzod Nurmatov
16 дек 2025
"Манчестер Юнайтед" узоқ вақтдан бери ярим ҳимоя чизиғини трансфер бозоридаги асосий устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб қўйган, аммо марказий чизиққа янги футболчилар келиб қўшилмади.

Бироқ яқин орада бу ўзгариши мумкин.

"TalkSPORT" хабарига кўра, "Олд Траффорд"да "Борнмут" ярим ҳимоячиси Тайлер Адамсга қизиқиш билдирилмоқда. "Олчаранглилар" футболчисини танлашга бошқа номзодларнинг жуда қимматлиги сабаб бўлган: "Ноттингем Форест"дан Эллиот Андерсон ва "Брайтон"дан Карлос Балеба 100 миллион фунтдан ортиқ баҳоланмоқда, Адамс эса тахминан 40 миллион фунт эвазига имзоланиши мумкин.

Қайд этилишича, агар трансфер амалга ошса, у фақат ёзда рўй бериши эҳтимол. Бу эса келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати билан боғлиқ — 26 ёшли футболчи июнь ойида ўз уйида ўтадиган мусобақада АҚШ терма жамоаси сардори бўлишга тайёргарлик кўрмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSPORT