UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  47

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди Янгиликлар

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди

"90minutuz" подкастида таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев меҳмон бўлди.

Устозимиз подкаст давомида ўз даврининг энг яхши дастурларидан бири — "Интерфутбол", шунингдек, "Пахтакор-79", афсоналар Биродар Абдураимов, Василис Хадзипанагис ва Ангрен Премьер-лигаси каьи мавзуларда маълумотларни тақдим этди. 

"1997 йил Ахбор ака Имомхўжаев уйларида ўтириб, "Интерфутбол"ни йўлга қўйиш масаласи ўртага ташланган. У пайтда ёзиб олиш имконияти телевидениеда мавжуд эмасди. Ҳеч ким бекордан бекорга вақт ажратиб, аппаратурани ажратиб, ёзиб бермайди. Уйда ўзимиз — Аброр Имомхўжаев, мен, Шароф Орипов кабилар оддий видеомагнитофонимизга, яъни лентали касетага телевизордан ўйинни ёзиб олардик. Кейин уни йиғиштириб берардик ва Шароф Орипов қизиқ учрашувлардан голларни териб чиқарди. Замонавий тилда айтганда, highlights қилинарди. Мен шу жамланмани шарҳлардим. Чамаси 45 дақиқалик кўрсатув бўларди. Кўрсатув учун ҳафта давомида сара ўйинларни касетага ёзиб чиқардик.

Раҳбарият телевидение кучини сезган ҳолда 1998 йилда Жаҳон чемпионатини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. ТВ1 ва ТВ2, яъни ҳозирги "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларида ЖЧни узата бошладик. Биринчи каналда Азим ака ва Давлат Турдиалиев, иккинчи каналда мен ва Мурод Ризаев шарҳлайдиган бўлдик. Иккитадан ўйин берилса, бир кишидан ишлаганмиз. Фақат "Ёшлар"даги ярим финални Ахбор ака иккимиз шарҳлаганмиз. 

Кейин Жаҳон чемпионатини намойиш қилдик, техниклар ҳам сигнал ушлашни эплади, биз ҳам яхши шарҳладик. Раҳбариятнинг кўнгли тўлди, шекилли, 1998/99 йилги мавсумдан ЕЧЛ ва УЕФА Кубоги (ҳозирги ЕЛ) учрашувларини кўрсата бошладик. Ҳафта давомида манаман деган ўйинлар қўйиларди. Англия, Испания, Италия, баъзида Германия клублари иштирокидаги учрашувлар намойиш қилинарди", – дея эслади устоз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 дек 21:01:25
Ўзбек футболининг муҳлиси
Жасур фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мирзахаким ака №1 шархловчи. Негадир хозир аралашмай бир чеккада юрибди
Ҳозир брат ҚВЗда юрибдилар
   
16 дек 20:30:36
Жасур
Мирзахаким ака №1 шархловчи. Негадир хозир аралашмай бир чеккада юрибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика