Шмейхель: “Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши, хўжайинлари эса клубни сотишга мажбур қилиниши керак"

Sherzod Nurmatov
13 окт 2026, 14:30
"Манчестер Юнайтед" собиқ посбони Петер Шмейхель молиявий қоидабузарликлар иши бўйича "Манчестер Сити"га тайинланиши мумкин бўлган жазо юзасидан фикр билдирди.

25 сентябрь куни мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича 115 та айблов бандидан 114 тасида айбдор деб топди. Шу билан бирга, аниқ санкциялар ҳозирча тасдиқланмаган. Клуб апелляция бериши кутилмоқда.

"Менимча, албатта, уларни Премьер-лигада қолдириш керак. Аммо кейинги 5 йил давомида Премьер-лигадаги ҳар бир мавсумни улар минус 25 очко билан бошлашлари лозим.

Бу қолган барча учун доимий эслатма бўлади: агар Премьер-лигада фирибгарлик қилсанг ва бошқа барча клубларни алдасанг, жазо оғир бўлади. Ўйлайманки, бу жуда муҳим: 5 йиллик трансфер тақиқи ва йирик жарима.

Шундан сўнг, менимча, хўжайинларни клубни сотишга мажбур қилиш керак. Уларнинг бу футбол клубини бошқаришга лойиқ эканлигига ишонмайман ва умуман улар Англияда футбол клубини бошқаришлари керак эмас деб ҳисоблайман.

Шунингдек, бу ишга алоқадор бўлганларнинг барчасини четлатиш керак деб ўйлайман. Улар футболда ишламасликлари лозим. Совринларни тортиб олиш ёки уларни қолдириш эса — назаримда, пировардида бу катта аҳамиятга эга эмас", – деди Шмейхель.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›