

Учрашув фаол бошланди: ҳар иккала жамоа ҳам ҳужум қилиш учун имкониятлар излади. 25-дақиқада "Ал Қодисия" мезбонлар дарвозасига тўп киритди, аммо VAR кўрилгандан сўнг гол бекор қилинди. "Пахтакор" ҳам гол урди, бироқ у офсайд туфайли инобатга олинмади. Мезбонлар ҳимоясида рақиб ҳужумларини бир неча бор бартараф этган Алижонов ишончли ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда Мозговой ҳуштакдан кейин тўпга зарба бергани учун сариқ карточка олди.
Танаффусдан сўнг "Пахтакор" босимни кучайтирди, лекин меҳмонлар посбони ўз жамоасини бир неча бор қутқариб қолди. 62-дақиқада "Ал Қодисия" футболчиси қўпол фоль учун огоҳлантирилди. 80-дақиқада Алижоновнинг бурчак тўпи оширишидан кейин мезбонлар яна голга яқин келишди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
89-дақиқада ҳил қилувчи воқелик кузатилди: VAR мониторидаги узоқ муддатли текширувдан сўнг бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Ҳамдамов 11 метрлик жарима зарбасини ишончли тарзда амалга оширди — 1:1. Трибуналар ҳиссиётларга тўлиб-тошди, футболчилар ва мураббийлар штаби эса голни жуда кўтаринки кайфиятда нишонлади.
Етти дақиқалик ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашни давом эттирди. Бироқ якуний ҳуштак 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
Шаҳзода Тожиева



