Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиради

Sherzod Nurmatov
13 окт 2026, 12:50
"Реал" дарвозабон Тибо Куртуа билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.

Янги битим 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 34 ёшли бельгиялик посбоннинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Куртуа 2018 йилнинг ёзидан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Дарвозабон "Реал" билан биргаликда 14 та соврин, жумладан, икки марта Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Куртуа 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›