

Бу молиявий қоидабузарликлар иши бўйича чиқарилган қарорга муносабат билан муҳокама қилинмоқда.
Дастлаб "шаҳарликлар"нинг мулкдорлари АПЛ мустақил комиссиясининг қарорига қарамай, жамоа устидан назоратни сақлаб қолишни ният қилишган эди. Бироқ, клубга яқин манбанинг маълум қилишича, мухлисларнинг муносабати тахмин қилинганидан кўра кўпроқ зиддиятли бўлиб чиқди.
Манбанинг хабар беришича, "Ман Сити" атрофидаги вазият сабабли БАА Буюк Британия иқтисодиётига маблағ киритишда давом этиши ёки этмаслиги ноаниқ бўлиб қолмоқда. АПЛ клубларидан бирининг раҳбарларидан бири Британия учун БАА каби муҳим ҳамкорлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Британия расмийлари сезиларли оқибатларни кутишмаяпти. Амандрдорлардан бирининг сўзларига кўра, "Сити" мулкдорлари маҳаллий сиёсий тизимнинг ўзига хосликларини яхши тушунадиган тажрибали инвесторлардир.



