Снейдер, Ривалдо ва Дунга Москвада Никита Симонян номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этади

Sherzod Nurmatov
13 окт 2026, 12:02
Собиқ футболчилар Уэсли Снейдер, Ривалдо, Кристиан Пануччи, Дунга ва Алехандро Гомес Никита Симонян номидаги мукофотни топшириш маросимида қатнашиш учун Москвага етиб келди.

Тадбир 12 октябрь куни бўлиб ўтади ва "Спартак" ҳамда СССР терма жамоасининг афсонавий футболчиси таваллудининг 100 йиллигига бағишланади.

Маросим меҳмонлари қаторида "Олтин тўп" соҳиби ва Чемпионлар Лигаси ғолиби Ривалдо, 2010 йилги Жаҳон чемпионати финалчиси Уэсли Снейдер, Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби Кристиан Пануччи, 1994 йилги жаҳон чемпиони Дунга ҳамда ЖЧ-2022 ғолиби Алехандро Гомес бор.

Шунингдек, тадбирда "Спартак" жамоаси собиқ бош мураббийи Массимо Карреранинг иштироки ҳам кутилмоқда.

Мукофотлар тўққизта номинация бўйича топширилади. Уларнинг сони тўққизинчи рақам остида тўп тепган Никита Симоняннинг ўйин рақами шарафига танланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›