Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2025
Пролига 14-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (5:2) учрашувидан сўнг "ФарДУ" жамоасининг бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Томошабоп ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди, дарвозаларга еттита гол урилди. Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз.


- Ўтказиб юборилган голда дарвозабон хатоси бордек кўринди.

- Биринчи голда рақиб футболчиси ўз маҳоратини намойиш этди. У жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди. Дарвозабонимиз бундай зарабани кутмаганди.


- Кейинги турда жамоангиз "Олимпик" меҳмони бўлади.

- "Олимпик" - ёш жамоа. Футболчилари анча меҳнаткаш. Оғир ўйин кутмоқда деб айтса бўлади. Сафарда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia