Скоулз МЮнинг трансферларини танқид қилди: "Сантос "Челси"да 11 та ўйин ўтказган, у учун 50 млн беришди — у эса таркибга кира олмаяпти"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 12:52
Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер сиёсатини танқид қилди.

"Буни айтиш аламли, аммо "Манчестер Юнайтед" энди чемпионатда ғалаба қозониш учун таркиб йиғишга ҳаракат қилмайдиган клубга айланиб қолди.

Сантос, Балеба — улар, эҳтимол, [аввалгиларга қараганда] жисмонан кучлироқ бўлган ўйинчиларни олиб келишди. Сантос "Челси"да 11 та ўйин ўтказган, у учун эса 50 миллион фунт тўлашди. Аммо у таркибга кира олмаяпти. Балеба, эҳтимол, нимададир ёрдам берар. Лекин яна бир бор: агар мавсум бошида "Манчестер Юнайтед" учун ўйинчиларни танлаётган бўлсанг, булар сен бирга бориб чемпионатда ғалаба қозонишинг мумкин деб ўйлаган футболчилар бўлиши керак. Улар эса, менимча, ҳозирда бундан миллионлаб миль узоқда.

Майкл [Кэррик], эҳтимол, ёзда юз берган воқеалардан жуда ҳафсаласи пир бўлган. Ўйлашимча, у ич-ичидан уни панд бериб қўйишди деб ҳисоблайди. Майкл ўтган йили қилган иш жуда ва жуда яхши эди. Майкл учун энг муҳим вақт — бу мавсумнинг боши. Айнан мана шу ўйинлар — ўзингни кўрсатадиган ва бутун қолган мавсум учун пойдевор қўядиган фурсатдир", — деди МЮнинг собиқ ярим ҳимоячиси The Good, The Bad & The Football подкастида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›