Жером Ротен: "Моуринью шунчаки чек учун келганми? У "Реал"да ҳеч нарсани ўзгартирмади"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 11:13
Жером Ротен Жозе Моуриньюнинг "Реал"даги фаолиятидан ҳайратда эмас.

"Қаймоқранглилар" якшанба куни "Атлетико"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди ва энди Ла Лигада "Барселона"дан 6 очкога ортда қолишмоқда.

"Моуринью “Реал”да ҳеч нарсани ўзгартирмади. Агар у дерби олдидан ўз футболчиларининг хаёлини ўйинга созлай ҳам олмаса... "Атлетико" футболчилари эса майдонда ёниб ҳаракат қилишди! "Реал" томонидан эса умуман ҳеч нарса кўринмади!

Моуринью шунчаки чек олиш учун келганми?!" — деди ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/Rothensenflamme

Сўнгги янгиликлар

Барча ›