"Севилья" биринчи имкониятдаёқ гол урди" — Артета
25 окт 2023 15:30
Янгиликлар
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Севилья"га қарши (2:1) ЕЧЛ 3-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Бу ерда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Сўнгги 10 йил ичида Европада ҳамма ҳам буни уддалай олмади, лекин биз буни уддаладик. Менга жамоамиз жуда ёқди, айниқса, дастлабки 60-65 дақиқада, чунки ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик.
2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг учинчи голни уришимиз керак эди ва буни амалга ошириш учун имкониятларимиз бор эди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бир томондан улар биринчи имкониятдаёқ гол уришди, бошқа томондан уларда тажриба ва муваффақиятга эришишга катта ишонч бор эди", – деди испаниялик мураббий.
"Арсенал" 6 очко билан "B" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Канонирлар" Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини 8 ноябрь куни ўз майдонида "Севилья"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар