Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Деклан Райсни дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири деб ҳисоблашини айтди.

Бу фикрни у ярим ҳимоячи АПЛнинг 20-турида "Борнмут" билан ўйинда (3:2) дубль қайд этганидан кейин билдирди.

"Ҳозирги пайтда Деклан дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячими? Ҳа, мен учун — ҳа. Мен учун жамоамизда бор футболчилар — энг яхшилар. Деклан ўз ўйинига, жамоадаги ролига доимо янги жиҳатлар қўшиб бормоқда. Мен унинг чегарасини кўрмаяпман, чунки у ҳали кўп жиҳатларда ўсиши мумкин ва ўзи ҳам бунга интиляпти. У биз учун ҳал қилувчи футболчи.

Биз бирга ўтириб мақсадлар қўямиз. Аммо фақат мақсад қўйишнинг ўзи етарли эмас — уни амалга ошириш режаси ҳам керак. У ўзидан талаб қилинадиган барча ишларда, шунингдек, ўзи қилишни истайдиган барча жиҳатларда жуда барқарор. Фарқ ҳам айнан шу ерда. Энг аввало, Декланда буни уддалаш учун қобилият ва сифатлар бор. Кейин эса барқарорлик керак бўлади. У буни ҳар куни намойиш этяпти, натижада шундай ўйинларни кўряпсиз", – деди Артета. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com