АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!

Mirjalol Normatov
4 янв 2026
АПЛ 20-тур доирасидаги "Борнмут" — "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб мезбонлар вакили Эванилсон 10-дақиқада тўп киритиб, ҳисобни очди. Шундан сўнг "Арсенал" учта тўп киритди. Аввалига Габриэль 16-дақиқада ҳисобни тенлаштирган бўлса, 54 ва 71-дақиқаларда Деклан Райс ўз ҳисобини таблога ёздириб қўйди. "Борнмут" ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи 77-дақиқада ҳисобни қисқартирди.

"Арсенал" ушбу ғалабадан сўнг 48 очко (20 та ўйин) билан биринчи ўринда кетмоқда. Энг яқин таъқибчилар бўлмиш "Астон Вилла"да 42 очко (20 та ўйин) ва "Манчестер Сити"да 41 очко (19 та ўйин) бор.


3 янв 2026, 22:30
AFC Bournemouth — Arsenal
2 – 3
Тугади





Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia