UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  5 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади Янгиликлар

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

2026 йилги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган "Сўғдиёна" футбол клуби янги мавсумга пухта ва режа асосида тайёргарлик кўришни бошлади. 

Жамоамиз қишки ўқув-йиғин машғулотларини бир неча босқичда ўтказиб, жисмоний ва тактик жиҳатдан тўлиқ шаклланишни мақсад қилган.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 10-20 январь кунлари Жиззах шаҳрида ташкил этилади. Ушбу даврда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини тиклаш ва асосий юкламаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шундан сўнг 21 январдан 20 февралга қадар жамоа Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради. Анталиядаги йиғин юқори интенсивликдаги машғулотлар, тактик ишланмалар ва рақобатбардош ўйинлар билан ажралиб туради.

Мазкур йиғин доирасида Сўғдиёна бир қатор хорижий жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ушбу беллашувлар янги мавсум олдидан жамоанинг ўйин тизимини мукаммаллаштириш, футболчиларнинг мусобақа ритмига киришини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади", – дейилади хабарда. 

Ўртоқлик учрашувлари жадвали:

23 январь — "Спартак" Суботица (Сербия)

29 январь — "Силекс" (Шимолий Македония)

1 февраль — "Челябинск" (Россия)

4 февраль — "Алтай" (Қозоғистон)

10 февраль — "Рустави" (Грузия)

13 февраль — "Нижний Новгород" (Россия)

16 февраль — "Динамо" Батуми (Грузиянинг 2 карра чемпиони)

19 февраль — "Факел" (Россия)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
05 янв 18:59:46
Sarvar Imomnazarov
Qaysi jamoa haqida gap ketayotganiniham yozib qoʻyiylarda. Ikkita Gruziya jamoasiga qarshi oʻynaydi ekanku. Qaysi biri 2 karra chempion. Oʻyla, izla, topmi biyogʻi.
   
05 янв 16:42:57
Abdulaziz Turdibekov
qanaqa yuqori yana o'sha 2006-2007 lani o'ynatadi bo'ldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика