

Сешанба куни «Арсенал» АПЛ 19-тури доирасидаги ўйинда «Астон Вилла»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Самарали ҳаракатларни амалга ошира олмаган Дьокереш 77-дақиқада алмаштирилди, унинг ўрнига тушган Жезус эса 78-дақиқада гол урди.
"Арсенал"нинг ушбу ўйиндаги ягона муаммоси шундан иборатки, уларда шундай футболчилар бор экан, Дьокереш асосий таркибда тушмаслиги керак. Бир-икки ўйиндан сўнг, Жезус тезликни бироз оширгач, айнан у асосий таркибда тушиши керак. У Дьокерешдан яхшироқ, бу факт.
Авваллари [Жезус] "Арсенал" титулни қўлга киритиши учун етарлича яхшими ёки йўқлиги ҳақида саволлар туғиларди. Аммо айни дамда у клуб сотиб олган ва АПЛда ғолиб чиқишга ёрдам беради деб ўйлаган йигитдан кўра яхшироқ. Марказий ҳужумчи сифатида Хаверц ёки Жезус Дьокерешдан яхшироқ. Уларнинг захира ўриндиғида ўтирганини ўйлаганда, унда [Дьокерешда] назокат ва класс етишмаяпти", – деди Каррагер Sky Sports эфирида.



