Сергей Лушчан: "Рақибларни ғалаба билан табриклашдан чарчадим"

Administrator
20 авг 2026, 00:01
"Машъал" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 18-тур баҳсидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Лушчан: “Машғулотларда бирор нарсани устида ишлайсан. Футболчилар эса майдонга тушиб, ҳеч нарса айтилмагандек, тушинтирилмагандек ҳаракат қилишади. Бу уларнинг интеллект даражаси бўлса керак. Рақибларни ғалаба билан табриклашдан чарчадим. Бунинг ижобий жиҳатлари ҳам бор. Таркибни 80% ўзгартирсак керак. Бугун жудаям ёш футболчилар майдонга тушди ва улар муносиб ўйин кўрсатишди. Тажрибали ўйинчиларда мотивация умуман қолмаганга ўхшайди. Уларни тушунаман. Ҳамма шундай вазиятда эканлигини тушунтира олмаяпман”.

- Вазият жуда оғир. Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари…
- Имконият ҳар доим бор. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима қилсак ҳам ўхшамаяпти. Ё бу футболчиларнинг максимуми, ёки пул нималигини эсдан чиқариб, фақат базада овқатланишяпти. Балки иккаласидир. Агар Суперлигада қола олмасак, таркибни янгилаймиз. Ҳозир шу билан машғулмиз. Кейинги баҳсда умуман танимаган икки футболчини майдонда кўрасиз. Кўнглимиз тўлаётган позициялар ҳам бор. Охиригача ишлаймиз, курашамиз. Имконият бўлганида, йиғинлар, мавсумолди тайёргарликлар бўлганида футболчи танлашимиз мумкин эди. Ҳозир борига қаноат қилишга мажбурмиз.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia