

"Содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди. Ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Рақиб биздан бир бош устун эканлигини яққол сезилди", - дея гап бошлади Сергей Лушчан.
- Жамоа сафар ўйинларига бора олмайди деган хабар тарқалди. Муаммо ҳал этилдими?
- Худо бизнинг нолаларимизни эшитди. Бугун ҳисобимизга пул тушибди. Олти ой деганда ойлик олмай юриш осон эмас. Энди бироз хотиржамроқ нафас оламиз.
- "Машъал"ни Суперлигада жон сақлаб олиш имкониятларини неча фоизга баҳолайсиз?
- Қандай қилиб бу ҳақда гапириш мумкин. Барчани бизни аллақачон "кўмиб" қўйди-ку. Мен ҳар доим иложсиз нарсанинг ўзи йўқ дейман. Ҳаётимда бир маротаба бундай ҳодисага гувоҳ бўлганман. 1999 йилда ЦСКАда, биринчи даврадан сўнг сўнгги ўринда эди. Иккинчи даврада эса барча ўйинларда ғалаба қозониб, кумуш медалларга эга чиққанди. Мен Олег Долматов эмасман ва биз аниқ ЦСКА эмасмиз. Қийин ҳолатдамиз. Захира ўриндиғимиз, ўринбосарлар жамоасидаги футболчилар билан тўлган. Кейинги ўйиндан олдин параллел равишда Про-Лига тайёргарлик кўра бошлаймиз. Бошқа вариантимиз ҳам йўқ. Футболчилар сони ва сифати яхшироқ бўлганида, курашсак бўларди. Етакчилар чарчаб қолишган. Ёш йигитчалар бор. Кўрамиз, бундай ўйин билан Суперлигада жон сақлашимизга кўзим етмаяпти.




