Сергей Лушчан: "Ҳақли мағлубиятга учрадик"

9 окт 2026, 21:48
Суперлига 23-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Машъал" учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- 0:3 ҳисобида мағлуб бўлдик ва хатолар ҳам шунга яраша бўлди. Ҳақли мағлубиятга учрадик. Ўз жарима майдончамиз ичида хатолар кузатилди, бошқа ҳеч нарса қўша олмайман.

- Сардор Абдураимов, Хумоюн Муртазоев каби тажрибали футболчиларда пасайиш кузатилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Менимча, пасайиш ҳақида гапириб ўзингиз жавобни айтиб бўлдингиз. Тўғри, етакчилар биз хоҳлаган ўйинни намойиш эта олишмаяпти, лекин ёшларимиз ёмон эмас деб айта оламан. Ёшларга суянамиз, улар ёрдам беради деб ўйлайман. Олдимизда бошқа вариант йўқ.

photo_2026-10-09_20-56-17.jpg



- Муртазоев охирги ўйинларда захирадан тушяпти. 90 дақиқа ўйнашга жисмоний ҳолати йўл бермайдими?
- Хумоюн кеча машғулот пайти жароҳат олди. Шу боис бугун асосий таркибда туширмадик. У укол олди ва ўйнашга тайёрман деди. Шундан сўнг 15 дақиқага туширдик. Аслида асосий таркибда ўйнаши керак эди. Шунинг учун ўрнига Жўрабоев тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia