Камолиддин Тожиев: "Башар Ресан "Пахтакор"да қолади. Аймандан кўпроқ голлар кутгандик"

9 окт 2026, 23:33
Суперлиганинг 23-тури доирасида "Пахтакор" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни яхши бошладик ва охиригача шундай бўлди ҳам. Учта гол урдик. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди ва буни йигитлар ҳам тушуниб турганди. Болаларга раҳмат дейман.

- "Пахтакор"нинг энг катта муаммоси - вазиятлардан фойдаланиш. Биринчи бўлимнинг ўзида жамоа 4та гол уриши, якунда ҳисоб 7:1 бўлиши керак эди. Балки реализация учун мураббий олиб келиш керакдир.

- Бу анчадан бери бор муаммо. Бунинг устида ишлаяпмиз. Ҳудога шукур, голлар ҳам уриб турибмиз. Барча ўйинларда кўплаб вазиятлар яратяпмиз.

- Самарқанддаги ўйинда ғалаба қозонилиши керак бўлган пайтда 2:2, "Андижон"да ҳам ғалаба қозонилиши керак эди. "Локомотив" билан бошқача ўйин бўлди. Муаммолар эса ҳал бўлмаяпти.

- Ишлашда давом этяпмиз. Ҳозир энди ҳеч ким мутахассис бизга ёрдам бера олади, деб ваъда бера олмайди. Бу томони ҳам бор.

- Айман Ҳуссайннинг трансфери қанчалик омадли бўлди деб ҳисоблайсиз? Жамоага ундан олдин келган Чинедуга камроқ ўйин амалиёти берилмоқда.

- Айманнинг кўпроқ гол уришини кутгандик. Қизил карточка ишлаб беряпти, гол уряпти, жамоага ёрдам бермоқда. Унинг трансферидан қониқиш ҳосил қиляпмиз. Чинедунинг ҳолатига ҳам эътибор беряпмиз. Машғулотларда кўпроқ ким тайёр ёки тайёр эмаслигини кўряпмиз. Ҳали ўйинлар кўп. Барчага амалиёт берамиз.

- "Пахтакор" чемпионатда доминант ўйин услубини танлайди. Элит ОЧЛда эса баъзида иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш ҳам керак бўлади. Кейинчалик "Навбаҳор" билан ўйин ҳам бор. Жамоа бу ўйинларга тайёрми?

- Олдимизда "Ал Қодисия". Бу жамоани олдиндан кузатиб боряпмиз. Рақиб таркибида кучли футболчилари борлиги бизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатамиз, дегани эмас. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз ва услубни ўзгартирмаймиз.

- Башар Ресан собиқ жамоаси "Персеполис"га қайтмоқчи эканлигини, камроқ маош олишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқалганди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Йўқ. У "Пахтакор"да қолади ва унинг клуб билан шартномаси бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia