

Манбага кўра, томонлар ЖЧ-2030’га қадар мўлжалланган шартномага имзо чекиш арафасида.
53 ёшли Ялчиннинг сўнгги иш жойи "Бешиктош" бўлиб, у клубни май ойида тарк этганди. Аввалроқ мутахассис Истанбул жамоасини бошқарган ва 2020/21 йилги мавсумда улар билан Туркия чемпионати ҳамда Кубогида ғолиб чиққанди.
Шунингдек, Ялчин мураббийлик фаолияти давомида "Антальяспор", "Аланьяспор", "Коньяспор", "Эскишеҳирспор", "Кайсериспор", "Газиантепспор" ва "Сивасспор" клубларида ишлаган.
Туркия терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Винченцо Монтелла бўлиб, унинг истеъфоси октябрь ойида эълон қилинганди. Унинг қўл остида жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмади, сўнгра Миллатлар Лигасининг дастлабки тўртта ўйинининг барчасида мағлубиятга учради — Франция (0:1), Италия (1:4, 1:3) ва Бельгия (0:3).



