Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди?

19 окт 2026, 08:55
Туркия Суперлигасиинг 8-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Газиантеп" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нури Шаҳин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик. Тезкор гол урдик. Биринчи бўлимда деярли тўлиқ устунлик қилдик. Ягона камчилик — иккинчи голнинг урилмагани бўлди. Бу мавсумда иккинчи бўлимни яхши бошлай олмаслик муаммосига дуч келмоқдамиз. Бугун ҳам айнан шундай бўлди. Биз иккинчи бўлим бошида рақибга устунликни бериб қўйдик ва оқибатда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бироқ, бу сафар, эҳтимол, бу биз учун жорий мавсумдаги жуда муҳим туб бурилиш нуқтасига айланди ва биз ўйин боришини ўз томонимизга бура олдик", - деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: haberler.com