

Бу ҳақда унинг агенти Пипи Захави маълум қилди.
"Бир йил олдин бизга Саудия Арабистонидан таклиф тушди. Улар Роберт Левандовскига йилига 100 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилишди. Бироқ у Европада қолишни ва EЧЛ учун курашишни афзал кўрди", - деб фикр билдирган агент.
Ҳужумчи ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 52 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 42 та гол ва 3 та голли узатма бор.



