

У МЛС иштирокчиси – "Чикаго Фэйр" жамоаси билан тўлиқ келишувга эришди ва тез орада океан ортига йўл олади.
Маълумотларга кўра, футболчи бундан икки ҳафта олдин Чикаго шаҳрига ташриф буюриб, клубнинг инфратузилмаси, машғулот базаси ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишган. Ушбу ташриф унинг якуний қарор қабул қилишида муҳим рол ўйнаган.
Левандовски ва клуб ўртасидаги расмий битим келаси ҳафта бошида имзоланиши кутилмоқда. Форварднинг маоши кафолатланган 15 млн еврони ташкил этади, яна 5 млн еврони эса Левандовски спорт натижаларига қараб бонуслар тариқасида қўлга киритиши мумкин.



