

"Унинг янги шартномасига кўра, эҳтимолий бонусларни ҳисобга олган ҳолда, йиллик маоши солиқлардан олдин 30 миллион евродан ошади. Бу Европа футболидаги энг йирик шартномалардан бири.
Бонуслар ички мусобақалардаги совринлар, Чемпионлар лигасидаги муваффақият, яна бир “Олтин тўп”ни қўлга киритиш, голлар ва голли узатмалар сонига боғлиқ.
Унинг янги уч йиллик шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Шартномада уни узайтириш банди ҳам, товон пули белгиланган банд ҳам мавжуд эмас", — деб ёзди инсайдер.
Таъкидлаш жоизки, Кейн учун даромад солиғи ставкаси 45 фоизни ташкил этса, у бир йилда солиқлардан кейин 16 миллион евродан ортиқ маблағ олади.



