Саудия Арабистон термаси аъзоси Европанинг номдор жамоасига кўчиб ўтмоқда

Khoja
25 авг 2024
"Ал Ҳилол" ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид фаолиятини Европада давом эттиришга яқин.

 У "Рома" клуби билан келишувга эришган. Саудияликлар ушбу трансфердан 2,5 миллион евро ишлаб олади.

25 ёшли Абдулҳамид ўтган мавсумда Саудия пролигасида 32 ўйинда 3 гол ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com