"Челси" "Ливерпуль"нинг собиқ форвардини таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

9 июн 2026, 10:30
Лондоннинг "Челси" клуби "Ал Ҳилол" клубининг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби ўтган мавсумни Саудия Арабистони жамоасида ўтказган "Ливерпуль"нинг собиқ форвардини кузатмоқда. "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо Нуньес таркибда ҳужумчи Жоао Педро билан рақобатлашади деб умид қилмоқда.

Уругвайлик футболчи 2022 йилнинг июнидан 2025 йилнинг августига қадар Англиянинг "Ливерпуль" жамоасида тўп сурган.

Ҳозирги вақтда Нуньеснинг "Ал Ҳилол" билан шартномаси мавжуд бўлиб, у 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда футболчи Саудия жамоаси сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" ҳужумчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›