

Бу ҳақда британиялик журналист Роб Дорсетт хабар берди.
"Руд ван Нистелрой сўнгги турдан сўнг "Лестер"ни тарк этиши кутилмоқда. Бироқ клуб ҳали унинг ўрнига номзод бўйича бир қарорга келмаган. Диққат марказида Расселл Мартин ва Дэнни Рел бор, аммо раҳбарият ван Нистелрой билан унинг кетиши бўйича расмий келишувга эришмагунча фаол музокаралар олиб бормайди”, – деди Дорсет.
"Лестер" жорий мавсум якунида АПЛни тарк этади. Чемпионат тугашига бир тур қолганида жамоа турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.



