Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2025
"Ал Аҳли" ҳамда "Насаф" ўртасидаги ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-тур учршувидан (4:2) сўнг, меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун юлдузли ва маҳроатли жамоага қарши майдонга тушдик. Чарчоқ аломатлари бўлгани туфайли хатоларга йўл қўйдик ва ташаббусни рақибга топширдик. 


- Мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Биринчи голда хатога йўл қўйдик. Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди. У тўпни нотўғри қабул қилди. Биринчи голдан сўнг рақиб уйғонди ва ташаббусни қўлига олди. Иккинчи голни ўтказганимиздан сўнг чарчоқ аломатлари яққол сезилди ва кўп вазиятларга имкон бера бошладик. Мағлубиятимизнинг биринчи сабаби - хатоликлар. Чарчоқ ўйинимизга таъсир қилишини билар эдик. Йигитлар муносиб ҳаракат қилишди, аммо маҳорат бобида устунроқ бўлган жамоа ғалаба қозонди. 


Бугун 4та гол ўтказдик, "Ал Аҳли"да юқори маҳоратга эга футболчилар йиғилган. ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги жамоаларнинг савияси жуда юқори. Кучли жамоага мағлуб бўлдик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia