

Англияда зўрлаш билан боғлиқ айбловлар бўйича тергов остида бўлган "Арсенал" собиқ футболчиси ЖЧ–2026 учун Гана терма жамоаси қайдномасига киритилган эди. Африка қитъаси вакиллари 18 июнь куни Торонтода Панама терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
"The Athletic" нашрининг хабар беришича, Канада ҳукумати Партининг мамлакатга киришига рухсат бермаган.
Мазкур маълумотни ФИФА ҳам тасдиқлаб, қуйидаги баёнотни берди:
"ФИФА мезбон мамлакатларнинг иммиграция жараёнларида, жумладан визаларни кўриб чиқиш масалаларида иштирок этмайди. Аввалги ФИФА мусобақаларида бўлгани каби, кимга виза бериш ва мамлакат ҳудудига киритиш бўйича якуний қарорни мезбон давлат ҳукумати қабул қилади".
Маълумот учун, Томас Парти 2025/26 йилги мавсумни Испаниянинг "Вильярреал" клубида ўтказган.



