Луис де ла Фуэнте: "Испаниялик футболчиларнинг инглизлардан арзонроқ туриши ҳайратланарли. Назаримда, улар яхшироқ"

15 ноя 2026, 01:00
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте испаниялик ва англиялик футболчиларнинг бозор қиймати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Инглиз лигаси бозор қиймати бўйича испан лигасидан устун. Бироқ миллий терма жамоалар даражасида Испания Англияга қараганда кўпроқ натижаларга эришмоқда. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

— Серрат ўз қўшиқларидан бирида қадр-қиммат ва нархни адаштириб юбормаслик кераклиги ҳақида куйлаган эди. Англияда тўланаётган суммалар билан солиштирганда, испаниялик футболчиларнинг нақадар арзон туриши мени ҳайратга солади. Назаримда, улар яхшироқ. Ҳар бир бозор ўз нархларини ўзи белгилайди.

Совринларга келсак, умидлар ҳаддан ташқари юқори бўлиб, кўзланган мақсадга эришилмаганда шубҳалар пайдо бўлиши табиий ҳол. Сўнгги Европа чемпионатида Англия финалгача, жаҳон чемпионатида эса ярим финалгача етиб борди... Бу асло осон иш эмас. Англия эришаётган натижаларни қадрлаш лозим, — деди де ла Фуэнте.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси эртага Миллатлар Лигаси доирасида Англияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›