Роналду ва андорралик футболчи Евро рекордини такрорлашди

Eldor Akmurzayev
27 мар 2023
Евро-2024 саралашида Португалия ТЖ дастлабки икки турда Лихтенштейн (4:0) ва Люксембургни (6:0) таслим этишга эришди.

Криштиану Роналду мазкур баҳсларнинг иккисида ҳам дублга эришди. Шунингдек, Андорра – Руминия (0:2) учрашувида 40 ёшли ярим ҳимоячи Марк Пужол захирадан ўйинга қўшилди.

Шу тариқа, Роналду ва Пужол 6 та Евро (саралаш ва финал раунди)да майдонга тушган футболчилар қаторига қўшилишди. Аввалроқ, бундай рекордни Ильдефонс Лима (Андорра), Марио Фрик (Лихтенштейн), Яри Литманен (Финляндия) ва Лотар Маттеус (Германия) қайд этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: IFFHS