Португалия терма жамоаси "Ал Наcср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Ал Дирия"га қарши ўйинда (3:0) гол урганига муносабат билдирди.
Португалиялик форвард 23-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу гол унинг фаолиятидаги 980-гол бўлди.
"Криштиану Роналду "Ал Наcср"нинг ғалабали ўйинида гол урди", — дейилади Португалия терма жамоаси матбуот хизматининг ижтимоий тармоқларида.