"Узр сўраши керак". Фердинанд Роналду билан можарода Португалия мураббийига маслаҳат берди

Sherzod Nurmatov
8 окт 2026, 11:26
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд Португалия терма жамоасида бош мураббий Жорже Жезус ва Криштиану Роналду ўртасида юзага келган зиддият борасида фикрини билдирди.

Бу ҳақда афсонавий инглиз ҳимоячиси ўзининг Rio Ferdinand Presents номли YouTube-каналида айтиб ўтди.

"Мураббий узр сўраши керак, акс ҳолда уни ишдан бўшатишади. У омма олдида: "Қулоқ солинг, мен вазиятни нотўғри баҳоладим", деб айтиши лозим. Яхши мулоқот орқали буларнинг барчасидан қочиш мумкин эди. Агар алоқа тўғри йўлга қўйилганида, вазият бу тарзда ривожланмасди деб ўйлайман.

Криштиану Роналду билан ёнма-ён ўтириб: "Мана, мен нима қилмоқчиман. Агар бунинг бир қисми бўлишни истамасанг, менга айт. Аммо мен ҳаммаси айнан шундай ишлашини хоҳлайман", дейиш керак эди. Менимча, у ҳали ҳам фойда келтира олади. Гап унинг асосий таркибда майдонга тушиши ёки захирадан тушиб ўйинга таъсир ўтказиши кераклигида. Айнан шу суҳбат бўлиб ўтиши шарт эди", – деди Фердинанд.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Rio Ferdinand Presents

Сўнгги янгиликлар

Барча ›