

Мавсумнинг сўнгги баҳсида "Ал Наcср" "Дамак" жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйин 21 май куни, Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
"Яна битта ўйин!", — деб ёзди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.
Ҳозирда "Ал Наcср" 83 очко билан Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса 81 очко жамғарган "Ал Ҳилол" бор.
Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 36 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 28 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.



