

Португалия Испанияга қарши 1/8 финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 40 ёшли юлдуз ўз келажаги ҳақида очиқчасига гапирди.
"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим", - деди Роналду кулиб.
"Жуда қизиқ савол. Охир-оқибат инсонларнинг меҳри қолар экан. Бизга мухлислик қиладиган, биз орқали унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирадиган инсонлар қолади. Бу хотиралар ҳаётимдаги энг қимматли нарсалардан бири.
Парвоз пайтида стюардессалардан бири аргентиналик эканини унинг нигоҳиданоқ билдим. Мен унга: "Сиз аргентиналиксиз, шундай эмасми? Менга қарадингиз-да, дарров нигоҳингизни олиб қочдингиз. Сизлар мени ёқтирмайсиз", дедим. Аммо хотиним аргентиналик, шунинг учун ҳаммаси жойида", - дея ҳазил қилди португалиялик афсона.
Сўнг Роналду шундай деди: "Ҳар бир дақиқадан завқ олиш керак. Ҳа, бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим. Шунинг учун ҳар бир лаҳзани қадрлашни истайман".
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду фаолиятидаги олтинчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Португалия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.



