

Инглизларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувига қадар, Мексика терма жамоаси ушбу аренада кетма-кет 10 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган эди, деб хабар беради Opta.
1970 йилги Жаҳон чемпионатида мексикаликлар "Ацтека"да СССР билан дуранг ўйнашган (0:0), сўнгра гуруҳ босқичида Сальвадор (4:0) ва Бельгия (1:0) терма жамоаларини мағлуб этишган. Орадан 16 йил ўтиб, 1986 йилги мундиалда мезбонлар Бельгияни таслим этишган (2:1), Парагвай билан дуранг ўйнашган (1:1), Ироқдан устун келишган (1:0), 1/8 финал босқичида эса Болгарияга мағлубият аламини топтиришган (2:0). Ушбу уйдаги ЖЧ-2026 да эса Мексика терма жамоаси гуруҳ босқичида ЖАР (2:0), Чехия (3:0) ва 1/16 финалда Эквадор (2:0) миллий терма жамоаларини кетма-кет мағлуб этиб, мағлубиятсиз сериясини узайтирди.



