Роналдиньо "айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси ким?" деган саволга жавоб берди

6 апр 2026, 10:30
"Барселона" ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо "Интер Майами" ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг ҳозирги формаси ҳақида гапириб, унинг дунёнинг энг зўр футболчи деб атади.

"Лео билан ҳар сафар бирга вақт ўтказишга муваффақ бўлганимизда бу катта завқ бағишлайди. У ҳали ҳам дунёдаги энг яхши футболчи бўлиб қолмоқда. Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига у ажойиб формада келади ва ўзини энг юқори даражада кўрсатади", — деди бразилиялик футболчи Оle нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.


Манба: Ole