Ромеро "Атлетико"га ўтишга ваъда берган. "Барселона" ҳимоячи трансфери бўйича келишувга эришишга уриниши муваффақиятсиз тугади

8 авг 2026, 23:24
Кристиан Ромеро "Атлетико"га ўтишга тайёр.

Таъкидланишича, ҳимоячи иккинчи марта (биринчи марта бир йил олдин) мадридликларга айнан улар сафига ўтишга ваъда берган. Ҳозирда аргентиналик футболчи келишув қачон амалга оширилишини "сабрсизлик билан кутмоқда”.

Испания клуби "Тоттенхэм" билан мулоқотни давом эттирмоқда ва бу сафар келишувга эришиш зарурлигига ишончи комил. Шу билан бирга, сўнгги соатларда "Барселона" аралашишга уринди, аммо муваффақиятсизликка учради.

Аввалроқ Mundo Deportivo Ромеронинг ўзи қарор қабул қилишни кечиктираётгани ва Испания чемпионларининг ҳаракатларини кутаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca