Гасперини: "Рома" ўзи тўлиқ назорат қилиб турган ўйинда мағлуб бўлди"

Sherzod Nurmatov
15 окт 2026, 14:50
"Рома" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида "Реал"дан учралган мағлубиятга (3:4) изоҳ берди.

"Биз энг сўнгги паллада, устига-устак энг кутилмаган тарзда — бурчак зарбалари вақтида қоқилдик. Ҳақиқатан ҳам ҳаддан ташқари пассив ҳаракат қилдик. Бунгача ўйин боришини аъло даражада назорат қилиб турган ўйинимизни қўлдан чиқардик. "Реал" бурчак зарбаларида жуда хавфли, бироқ биринчи бўлимда ўйин сўнгидаги каби довдираб қолмаган эдик. Бизни худди фалаж қилиб қўйгандек бўлди.

Албатта, бизда таяниш мумкин бўлган жиҳатлар бор. Бироқ ўйинни охиригача етказиш керак, ҳатто икки тўп фарқи билан олдинда бораётган бўлсангиз ҳам сўнгги дақиқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Намойиш этган ўйинимизни асос қилиб олишимиз зарур, ахир бизга "Реал" рақиблик қилди. Шу билан бирга, албатта, ўхшамаган жиҳатларни ҳам таҳлил қилиб чиқиш шарт", – деди Гасперини.

"Реал" 6 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. "Рома" эса 1 очко билан 25-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com