Робиньонинг ўғли Неймар билан тўқнашуви ҳақида: "Бу вазият мени хафа қилди – у болалигимдаги кумирим эди"

Aslanov Jasurbek
6 май 2026, 15:52
Кичик Робиньо Неймар билан можаро ҳақида гапирди.

Робиньонинг ўғли машғулот пайтида Неймар билан юзага келган можаро ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Сантос" машғулотида футболчилар ўртасида тўқнашув содир бўлганди – 34 ёшли ҳужумчи 18 ёшли вингер уни алдаб ўтганидан норози бўлган ва буни ҳурматсизлик деб баҳолаб, "тинчроқ ўйнашни" сўраган. Можаро итариб юборишлар билан кичик муштлашувга айланиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Неймар аввалига рақибига оёқ қўйган, кейин эса, эҳтимол, уни урган.

"Милан" ва “Манчестер Сити” собиқ ҳужумчиси Робиньонинг ўғли клуб раҳбарияти билан учрашув сўрагани ва шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Албатта, бу вазият мени хафа қилди, чунки у болалигимдан бери кумирим бўлган. Мен бу йигитни жуда яхши кўраман. 8 ёшимда у менга илк совғасини – футболкасини берганди. Ўшанда роса йиғлаганман ва уни шу кунгача сақлаб келаман.

Бу вазият жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу хато бўлган тақдирда ҳам, у аллақачон узр сўради ва буни тан олишга мардлиги етди. Менинг ҳам унинг олдига бориб, гаплашиб олишга кучим етди.

Биз гаплашиб олдик, энди ҳаммаси жойида. Атрофимиздаги одамлар ёлғон гапиришмоқда ва бу вазиятнинг бундай даражага чиққанини кўриш ачинарли. Лекин мен хотиржамман, биз гаплашдик, уни жуда яхши кўраман ва ҳаммаси ҳал бўлди", – деди кичик Робиньо Судамерикана Кубоги доирасидаги "Депортиво Реколета"га қарши ўйиндан (1:1) сўнг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Terra