Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"

Aslanov Jasurbek
24 сен 2025
Рио Фердинанд Уэйн Рунини АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи деб атади.

"Илтимос, бу йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг. У Премьер-лига тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи", – деб ёзди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси ва сардори.

Фердинанд МЮдаги собиқ жамоадоши билан суратларни эълон қилди ва Руни билан подкаст эпизодини анонс қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/rioferdy5