“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2026, 12:30
23 август куни “Манчестер Сити” ўз майдонида АПЛнинг 1-тури доирасида “Борнмут”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Англия чемпионати доирасидаги клуб сафидаги илк расмий ўйинида жароҳат олган ярим ҳимоячи Эллиот Андерсоннинг ҳолати мезбонлар учун ушбу баҳс қувончига соя солди.

Ҳодиса иккинчи бўлим ўрталарида юз берди. 23 ёшли англиялик хавбек ўнг сон орқа мушагини ушлаганча майдонга ўтириб қолди, шундан сўнг мураббийлар штаби мажбурий ўзгаришни амалга оширди, унинг ўрнига майдонга Матео Ковачич тушди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида “Манчестер Сити” Андерсонни “Ноттингем Форест”дан 116 миллион фунт эвазига сотиб олиб, ўша пайтда инглиз футболчилари орасида трансфер суммаси бўйича рекорд ўрнатган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›