

"Ҳа, бу аллақачон ҳал қилинган келишув. У испан. Бу лойиҳа ва клубнинг ҳозирги ҳолати учун биз ўша қадриятларга, ўша ДНКга қайтишимиз керак. Бу ажойиб профессионаллар билан бирга бўлган "Реал" афсонаси бўлиши керак. "Реал" сафида 740 дан ортиқ ўйин ўтказган, 16 мавсум давомида 300 дан ортиқ гол урган одам... "Оқ уй"ни ундан яхшироқ биладиган ҳеч ким йўқ. Ва бу биз танлаган одам. Бу лавозимга ундан-да мосроғи мавжуд эмас", – деди тадбиркор.

Рикельменинг маълум қилишича, у Раулни кўндирган. 48 ёшли собиқ футболчи 2025 йилнинг ёзига қадар "Реал Мадрид Кастилья" жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаганди.
Аввалроқ Рикельме Микель Артетани бош мураббий этиб тайимоқчи экани маълум қилинган эди.



