Сукунатнинг бадали: Қозоғистонда мураббий келишилган ўйинни яширгани сабабли дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2026, 11:29
Қозоғистон футбол федерациясининг (ҚФФ) Назорат, интизомий ва этика қўмитаси "Арис" футбол клуби вакилларига нисбатан интизомий қарорлар чиқарди.

Бу ҳақда федерациянинг матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа бош мураббийи Галимжан Есенбаев 2027 йил 1 августгача ҚФФ ҳомийлигидаги барча мусобақалардан четлаштирилди. Сабаби: клубнинг расмий вакили ўзига маълум бўлган ўйин натижасига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатини хабар қилмаган.

Бундан ташқари, "Арис" директори Арман Пирмановга ҚФФ регламентларига риоя этилишини таъминлаш бўйича вазифаларни лозим даражада бажармагани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Клубнинг ўзи 50 МҲК миқдорида жарима қилинди. Санкция федерациянинг хизмат текширувидаги кўрсатмасини бажармагани ҳамда келишилган ўйинларга қарши курашиш сиёсати талабларига риоя қилмагани билан боғлиқ. Жаримани 2026 йил 3 декабргача тўлаш керак.

Тегишли қарор ҚФФнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Таъкидлаш жоиз, "Арис" Қозоғистон Биринчи лигасида иштирок этади. Ўтган мавсум якунида жамоа 33 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: kff.kz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›