"Реал"да қилган ишларимга ўхшаш бўлади". Зидан Франция терма жамоасининг янги ўйин услуби ҳақида

29 июл 2026, 08:25
Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа унинг раҳбарлиги остида қандай услубда ўйнашини айтиб берди.

"Менинг ўйин услубимни тез орада кўрасиз. Сентябрь ойидаги матбуот анжуманида буни муҳокама қилиш имкониятига эга бўламиз. Мен ўз ғояларимни озроқ тушунтириб бераман. Буларнинг барчаси ҳақида гаплашишга вақтимиз бўлади. У "Реал"да қилган ишларимга ўхшаш бўлади. Франция терма жамоаси — бу менинг босиб ўтган йўлимнинг давомидир.

Мени ўйиннинг ўзи илҳомлантиради. Мен 10-рақамли позиция ўйинчиси бўлганман ва мени ҳар доим гол уриш руҳлантирган. Мен ўйинни яхши кўраман. Мен фаолиятимни Францияда бошлаганман, кейин 25 йилни Испанияда ўтказдим — бу нимани англатишини тушуниб турибсиз.

Майдонда мен етакчи эдим, энди эса ўз тажрибам эвазига мураббий сифатида ҳам етакчи бўлишни хоҳлайман. Бизда ҳамма нарса етарли: ажойиб ўйинчилар ва шакллантириладиган мураббийлар штаби. Ва менинг етакчи сифатидаги вазифам ушбу жамоа ғалаба қозонишда давом этишини таъминлашдан иборат бўлади", — дея Зиданнинг сўзларини Франция футбол федерациясининг расмий сайти келтиради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com